Таиланднинг Пхукет шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг яккалик баҳсларида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Турнирда учинчи рақам остида таснифланган Ўзбекистон вакили Сабина Шарипова ярим финалда хитойлик Фанг Хунга қарши кортга чиқди. Шиддатли курашлар остида кечган баҳсда Сабина учта сетда 6-7 (4), 7-6 (3), 4-6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)