Ўзбекистонлик машҳур гимнастикачи Антон Фокин спортдаги профессионал фаолиятини якунламоқда. Жорий мавсум Пекин — 2008 олимпиадасининг бронза медали совриндори учун сўнгиси бўлади, деб хабар беради «Olamsport».
«Ҳа, бу мавсум мен учун спортчилик фаолиятимдаги сўнгиси бўлади. Лекин спортдан бутунлай кетмайман. Мураббийлик фаолиятимни бошлайман. Аслида мураббийликни бир муддат аввал бошлаб юборгандим. Янги мавсумдан мени тўлақонли мураббий сифатида кўрасиз.
Бугун Германияга жўнаб кетяпман. Мен Германия клубларидан бири сафида Бундеслигада иштирок этиб келаман. Бу сафар Берлин яқинида турнир бўлиб ўтади.
Бундан буён кўпроқ вақтимни мураббийликдаги фаолиятим ва, албатта, оилам даврасида ўтказмоқчиман. Спортдаги фаолиятим мобайнида уйда кам бўлишга тўғри келди. Кўп йиллар давомида менга мухлислик қилган ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдираман», — деди Антон Фокин.
Изоҳ (0)