Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона 20 миллион доллар миқдоридаги пули йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Championat.com.
Марадона ушбу ишда ўзининг собиқ рафиқаси Клаудия Виляфане ҳамда унинг қайлиғи Хорхе Таянадан шубҳаланаётганини айтиб ўтган.
«Ҳозир Клаудия ва Таянага нисбатан суриштирув олиб борилмоқда. Кам маош билан у қандай қилиб BMW русумидаги автомобилни сотиб олиши мумкин? Қизларимга нисбатан ҳам суриштирув олиб борилаётган эди, лекин ҳозир улар шубҳадан холи», − деди Марадона.
Изоҳ (0)