АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Брюсселда бўлиб ўтаётган «Озодлик фестивали 2014» иштирокчилари билан видеоконференцияда аҳолини кузатувлардан ҳимоя қилиш учун жамғармалар тузишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Русская служба новостей».
«Жосуслик, разведкага ихтисослашган эмас, балки фуқароларнинг ахборот хавфсизлигини ҳимоя қиладиган, жамият манфаатлари учун ҳаракат қилиб, мулоқот ва банк маълумотларини мудофаа қиладиган тузилмалар, жамғармалар, ташкилотлар тузиш керак», − деди Сноуден.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда биз нима иш қилаётганимиз, нима ҳақида ўйлаётганимиз ва нимани режалаштираётганимизни кузатиш, эшитиш ва ёзиб олиш техник жиҳатдан жуда осон бўлиб қолган. Аввалроқ, Сноуден махфий хизматлар аҳолини кузатишни тўхтатмаётгани ва ҳаттоки камайтирмаганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)