Шу кунларда Швейцариянинг Базель шаҳрида теннис бўйича йирик турнир давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Денис Истомин кеча, 23 октябрь куни турнирнинг биринчи ракеткаси швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга чиқди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ҳозиргина ушбу баҳс ўз якунига етди. Дунёнинг иккинчи ракеткасига қарши кечган учрашувнинг биринчи сетини Истомин 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетда тажрибали Рожер худди шу ҳисобда зафар қучди. Ҳал қилувчи учинчи сетда ўз мухлислари қаршисида ўйнаётган Федерер 6:4 ҳисобида ғолиб чиқди.
Шу тариқа, теннисчиларнинг турли мусобақалардаги ўзаро олтинчи тўқнашувида ҳам швейцариялик ракетка устасининг қўли баланд келди. Эътиборлиси, ўтган йили ҳам Базелдаги турнирда Истомин айнан Федерерга имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганди. Ўшанда ҳам Денис биринчи сетда ғолиб бўлган эди.
2014. Иккинчи босқич. Базель. Федерер – Истомин 3:6 6:3 6:4
2013 1/16 босқич. Базель. Федерер – Истомин 4:6 6:3 6:2
2013 1/64 босқич. Ҳиндистон. Федерер – Истомин 6:2, 6:4
2012 1/16 босқич. Лондон. Олимпиада. Федерер – Истомин 7:5, 6:3
2010 1/32 босқич. Цинциннати. Федерер – Истомин 5:2 (Истомин ўйинни тугата олмаган)
2006 1/128 босқич. Мелбурн. Федерер – Истомин 6:2, 6:3, 6:2.
Изоҳ (0)