Расмий Берлин ташаббуси билан Германия федерал канцлери Ангела Меркель ҳамда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин телефон орақли суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига асосланиб «Сегодня» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, 16-17 октябрь кунлари Миланда ўтказилган музокаралар давоми сифатида Украина можароси муҳокама қилинган ва Путин ўт очишни тўхтатиш ва беқарор ҳудудларга зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлаган.
Путин ва Меркель яқин вақт ичида Украина бўйича контакт гуруҳининг навбатдаги учрашувини ўтказиш лозимлигини эътироф этган. Шунингдек газ етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Бундан ташқари, Эбола эпидемиясига қарши биргаликдаги ҳаракатларни фаоллаштиришга келишилган.
Изоҳ (0)