«Ленинград зоопарки»да дунёдаги энг кекса қўнғир айиқ — 35 ёшли Варвара вафот этди. Бу ҳақда муассаса ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасида хабар бермоқда.
«Бизда аянчли ҳодиса рўй берди. Умрининг 36 йилига келиб қўнғир айиқ Варвара бизни тарк этди», — деб маълум қилди ҳайвонот боғи вакиллари.
Варвара айнан озодликда сақланмайдиган қўнғир айиқларнинг энг кексаси эди. «Айни дамда жаҳон ҳайвонот боғларида бизнинг Варварадан кексароқ айиқлар мавжуд эмас», — деб такидлади «Ленинград ҳайвонот боғи» ходимлари.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бундай ёш айиқ учун рекорд даражадаги яшаш муддатидир. Чунки ёввойи табиатда йиртқичлар одатда 15—20 йил умр кўради.
Экспертларнинг таъкидлашича, ҳайвонот боғидаги шарт-шароитларда мунтазам яхши овқат билан таъминланган ва ветеринарлар қарови остида бўлган ҳайвонлар ўзларининг ёввойи қариндошларига нисбатан кўпроқ умр кечиради.
Изоҳ (0)