2014 йил 23 октябрга ўтиш кечаси Россия Давлат Думаси биносида жойлашган банкомат ўмариб кетилган. Бу ҳақда депутат Александр Сидякин ўзининг Тwиитеръдаги саҳифаси орқали маълум қилган.
Сидякин кейинроқ берган интервьюсида воқеа бинонинг 12-қаватида, ўзининг иш кабинети яқинида содир бўлганини маълум қилган ва айни пайтда тўсиқ билан ўралган банкомат атрофида ходимлар ишлаётганини таъкидалаган.
BRKNG Сегодня ночью в Госдуме ограбили банкомат pic.twitter.com/YOlENkx3og
— Александр Сидякин (@A_Sidyakin) October 23, 2014
Давлат Думасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Юрий Шуваловнинг маълум қилишича, банкоматга зарар етказилган ва ишдан чиқарилган, лекин ҳеч қандай пул маблағлари ўғирланмаган.
Изоҳ (0)