Чемпионлар лигаси учинчи туридан сўнг рақиб дарвозаси томон зарба бериш бўйича Криштиану Роналду биринчи ўринда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Португалиялик футболчи умумий ҳисобда 20 марта зарба берган. Зарбанинг тўққизтаси тўғри йўналтирилган, олтитаси ноаниқ кетган, бештаси рақиб томонидан қайтарилган, учтаси эса голга айланган.
Қуйида энг кўп зарба берган футболчилар статистикаси билан танишиш мумкин:
1. Криштиану Роналду («Реал») — 20 зарба (тўғри йўналтирилгани — 9, ноаниқ — 6, қайтарилгани — 5, голлар — 3);2-3. Юлиан Дракслер («Шальке-04») — 15 (4, 6, 5, 0);2-3. Пбер-Эмерик Обамейянг («Боруссия») — 15 (8, 7, 0, 3);4. Агим Ибраими («Марибор») — 14 (7, 3, 4, 0);5-6. Халк («Зенит») — 13 (4, 4, 5, 1);5-6. Нани («Спортинг») — 13 (4, 6, 3, 2);7-10. Хакан Чалханоглу («Байер») — 12 (6, 4, 2, 1);7-10. Жексон Мартинес («Порту») — 12 (5, 5, 2, 3);7-10. Кевин-Принс Боатенг («Шалбке-04») — 12 (2, 5, 5, 0);7-10. Марио Гётце («Бавария») — 12 (5, 2, 5, 1).
Изоҳ (0)