Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Россия Федерация билан XXI асрдаги яхши қўшничилик ва иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасининг ахборотига кўра, шартнома Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикчилик ва сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, энергетика, транзит-транспорт, экология, гуманитар, маданий ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Шунингдек, томонлар мувофиқлаштирилган ташқи сиёсат олиб бориш, Евроосиё минтақасида ва бутун дунёда тинчликни мустаҳкамлаш, барқарорлик ва хавфсизлик даражасини ошириш учун биргаликда ҳаракат қилишга келишган.
Изоҳ (0)