Москванинг Внуково аэропортида енгил двигателли самолёт билан тўқнашиб кетган қор тозаловчи машина ҳайдовчиси Владимир Мартиненконинг тергов жараёнидан лавҳа Россиянинг «Биринчи канал»ида намойиш этилди.
«Мўлжални йўқотганимда учиш йўлакчасига қандай бориб қолганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Самолёт учиш йўлига кирганини мен кўрганим ҳам, эшитганим ҳам йўқ, чунки техника ишлаётганди», − деди Мартиненко.
Аввалроқ, Total президенти Кристоф де Маржери ва уч экипаж аъзоси ўрин олган енгил двигателли самолёт Внуково аэропортида қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида самолётдаги барча кишилар ҳалок бўлгани, ҳеч қандай зарар кўрмаган қор тозаловчи машина ҳайдовчиси эса маст ҳолатда бўлгани аниқлангани ҳамда у икки суткага ҳибсга олингани хабар берилган эди. Ҳайдовчининг адвокати эса гумондор сурункали юрак хасталиги билан оғригани туфайли умуман спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)