Украина президенти Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путин билан Брюсселда энергетика бўйича ўтказилган маслаҳатлашувлар юзасидан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Порошенко ва Путин Донбассда ўт очишни бутунлай тўхтатиш ва артиллерия тинчлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, Миланда турли форматда ўтказилган музокаралар якуни асосида газ соҳасидаги ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинган.
Украина президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Пётр Порошенко Европа комиссияси президенти Жозе Мануэль Баррозу билан ҳам энергетика соҳасида маслаҳатлашувлар ўтказган.
Изоҳ (0)