Чикаголик эркак АҚШ президенти Барак Обамадан унинг қайлиғига тегмасликни сўради. Бу ҳақда CNN телеканалига асосланиб Gazeta.ru хабар бермоқда.
Обама Чикагодаги оралиқ сайловда қатнашаётганда ёнма-ён турган қизнинг қайлиғи яқиндан ўтиб кетаётиб, «Жаноб президент, менинг қайлиғимга тегманг», − деган.
АҚШ президенти шу заҳотиёқ ҳазил билан бундай қилишни режалаштирмаганини айтган ва вазиятдан фойдаланиб қизнинг юзидан ўпиб олган. Шундан кейин у йигит энди аниқ рашк қилишини айтиб кулган.
Изоҳ (0)