Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи муаллима хонадонига номаълум шахс ўғриликка тушгани ҳақидаги ариза билан милицияга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Аризада маълум қилинишича, номаълум шахс муаллима хонадонидан беш турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ўғриликни жабрланувчининг собиқ ўқувчиси содир этганлиги аён бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳодиса бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)