Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини пойтахтлик Шамсиддин Воҳидов ҳамда сирдарёлик Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Сўнгги 13-тур учрашувида Шамсиддин Воҳидов дуранг натижа қайд этди. У оқ доналарда швециялик Жонатан Вестерберг билан муросага келди. Сарвиноз Қурбонбоева ҳам қора доналарда перулик Анн Чампитаз билан дуранг ўйнади.
Жаҳон чемпионати якунида Шамсиддин Воҳидов 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 65-ўринни эгаллади. Сарвиноз Қурбонбоева эса 8,5 очко тўплаган ҳолда 9-поғонадан жой олди. Бешинчи ўриндаги хитойлик жай Мо ҳисобида ҳам 8,5 очко бор.
Ўғил болалар ўртасида хитойлик Шанглей Лу 10 очко билан жаҳон чемпиони бўлди. Кучли учликдан яна бир хитойлик гроссмейстер Вей Йи ҳамда россиялик Владимир Федосеевлар жой олишди.
Қизлар ўртасидаги мусобақада 11 очко жамғарган россиялик Александра Горячкина жаҳон чемпионига айланди. Тўққиз яримтадан очкога эга эронлик Сарасадат Хадемалшариех кумуш, Қурбонбоева билан дуранг ўйнаган перулик Ан Чампитаз бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)