2009 йилда ташкил этилган Marplast (www.marplast.uz) компанияси истеъмолчилар эътиборига сифатли маҳаллий маҳсулот – 250 литрдан 10 минг литргача сиғимга эга полиэтилен резервуарларни ҳавола этади. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бундай идишларга талаб ичимлик суви етишмовчилиги ва уни, шунингдек, бошқа турдаги суюқликларни сақлаш имконияти чекланган ҳудудларда айниқса юқори. Ҳозир бу муаммонинг ечими бор, боз устига заводнинг қуввати йилига 15 миллион литргача турли хилдаги суюқликларни сақлашга етарли маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради.
Идишлар Туркия ва Англияда ишлаб чиқарилган ускуналарда тайёрланади. 2000 литргача сиғимдаги идишлар ичимлик сувини сақлаш учун фойдаланадиган аҳоли орасида кенг талабга эга. 2000 литрдан ортиқ ҳажмдаги идишлар эса саноатда кўпроқ ишлатилади.
Идишларнинг озиқ-овқат полиэтиленидан чоксиз технология асосида тайёрланиши уларни ташиш ва сақлаш вақтида зиён етиш хавфини камайтиради. Металл идишлардан фарқли равишда пластик идишларда ёқилғи ва сувдан ташқари суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш мумкинлиги тегишли гигиена ва бошқа сертификатлар билан тасдиқланган.
Пластик идишларнинг енгил вазнга эгалиги уларни ташишни сезиларли даражада осонлаштириб, махсус кўтатиш техникаларисиз юклаш имконини беради. 10 минг литр сиғимга эга идишнинг оғирлиги бор-йўғи 183 килограммни ташкил қилади.
Marplast пластик идишларининг коррозияга учрамаслиги (коррозия метал идишларни йилига 1 миллиметргача емиради) улардан фойдаланиш соҳаларини анча кенгайтиради. Полиэтилендан тайёрланган идишлар дистилланган ва ичимлик суви, алкоголь, ёқилғи, шарбат, ёғ ҳамда сут маҳсулотларини сақлашга мос келади. Материалнинг хусусиятлари эвазига полиэтилен идишлар барча даражадаги ишқорлар, турли кислоталар ва тузларга чидамли ҳисобланади. Маҳсулот 40 градус совуқдан 70 градус иссиққача бўлган ҳароратни кўтара олади.
Мутахассислар истеъмолчиларни «еврокуб« деб аталадиган метал каркасли пластик куб идишлардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Улар бир марта фойдаланиш учун мўлжалланган, бироқ кўпинча айрим ишбилармонлар ишлатилган идишларни 400 минг – 500 минг сўмдан сотиши кузатилган. Ишлатилган идишларни сотиб олиш тавсия қилинмайди, зеро бунда харидор ўзи учун қўшимча хавф орттириб олади: бир тарафдан, идиш сотиб олингунча унда нима сақлангани маълум эмас, бошқа тарафдан уни қанча муддат давомида ишлата олиши маълум эмас.
Ҳозирги вақтда Фарғона, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятларида компаниянинг дилерлик тармоғи фаолият юритмоқда. Тошкент шаҳрида иккита фирма дўкони мавжуд. Худди шундай фирма дўконларини Наманган, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида очиш режалаштирилмоқда.
Бугунги кунда Marplast Ўзбекистонда озиқ-овқат полиэтиленидан 10 минг литргача сиғимга эга идишларни ишлаб чиқариш қувватига эга ягона компания ҳисобланади.
Батафсил маълумот
Компаниянинг веб-саҳифаси: marplast.uzТелефон рақами: (+998-95) 170-54-55, (+998-90) 998-54-55
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)