Испаниялик ҳамшира Тереса Ромеро Эбола безгагидан тузалди, деб хабар бермоқда Agence France-Presseга таяниб Gazeta.ru.
Аввалроқ, Ромеро 14 кунлик инқироз даврини бошидан кечирганлиги маълум қилинган эди. Шундан сўнг, унинг тузалиб кетиш эҳтимоли ортди.44 ёшли Тереса Ромеро касалликни у ишлаётган Карлос III шифохонасида даволанган ва безгак туфайли 25 сентябрда вафот этган испаниялик руҳонийдан юқтириб олган эди. Ромеро Европада Эбола безгаги билан касалланган биринчи инсон бўлди.
Ҳозирда Тереса Ромеронинг турмуш ўртоғи ҳам касалликни юқтириб олган ёки олмаганлигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтмоқда. Унинг кучуги эса махсус дорилар билан ухлатиб қўйилди.
Изоҳ (0)