Буюк Британия ҳукумати интернетдаги ҳақоратомуз хабар ва изоҳлар (троллинг) учун жазони тўрт мартага кўпайтириб, икки йиллик қамоқ жазосини жорий қилиш истагида, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Баъзи шахслар интернетдан энг номаъқул ва шафқатсиз тарзда фойдаланмоқда. Биз уларнинг бундай ҳаракатлари икки йиллик қамоқ жазосига олиб келишини бу шахсларга англатиб қўйишимиз лозим», − деди қироллик адлия вазири Крис Грейлинг.
Сўнгги ойларда Буюк Британияда кўплаб сиёсатчилар, жамоатчилик арбоблари, таниқли ёзувчилар ва актёрлар троллинг объектига айланган. Уларни турли ҳодисалар юзасидан сиёсий қарашлари учун ҳам ҳақоратлаш ҳолатлари кўп кузатилган. 2013 йилда эса интернет-троллинг оқибатида бир неча ўсмир ўз жонига қасд қилган.
Изоҳ (0)