Футбол бўйича Бразилия чемпионатининг «Палмейрас» ва «Сантос» жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишидан аввал футбол ишқибозларининг жанжали мухлислардан бирининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб “RIA Novosti” хабар бермоқда.
Мухлисларнинг тўқнашуви автомобиль йўли ўртасида юзага келган. Оқибатда уларнинг бирини автомобиль уриб юборган, яна икки нафар киши жароҳат олган. Полициянинг маълум қилишича, мухлисларнинг бири ўқдан жароҳатланган.
Жами, Lance газетасининг маълумотларига кўра, 1998 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар Бразилияда футбол ишқибозларининг тўқнашуви натижасида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)