Никнейми Games Haya бўлган япониялик геймер Super Mario ўйинининг иккинчи қисми тақдим этилганидан 26 йил ўтиб, унда аввал маълум бўлмаган янги усулни топди. Бу ҳақда LookAtMe маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Янги кашф қилинган усул сири ўйиннинг World 5-2 босқичидан ўрин эгаллаган экан. Унга кўра, агар ўйиндаги иккита тошбақанинг устида сакрайверилса, Мариога қўшимча жонлар тақдим этилади. Бу эса токи ўйинчи сакрашни тўхтатгунича давом этаверади.
Эслатиб ўтамиз, Super Mario Bros. ўйини 1985 йилда эълон қилинган, унинг иккинчи қисми эса Японияда 1988 йилда тақдим этилган. Ўйин қахрамонларининг номлари Марио, Луиджи, Питч ва Тоад бўлган.
Изоҳ (0)