Грузия мудофаа вазири Ираклий Аласания Россия ва Абхазия ўртасида янги шартнома тузилишига «агрессив ташқи сиёсий қадамлар» билан жавоб қайтаришга ваъда берди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
«Биз жуда агрессив ташқи сиёсий қадамлар ташлашни бошлаймиз», − деди Аласания ва бу билан Грузиянинг халқаро аренадаги фаоллигини назарда тутаётганини айтиб ўтди. Аввалроқ, мамлакат ташқи ишлар вазирлиг ҳам Грузия ва Россия ўртасидаги шартнома лойиҳасини кескин танқид қилиб, бу Россия-Грузия муносабатларининг нормаллашувига жиддий таҳдид эканлигини маълум қилган эди.
Россия ва Абхазия ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома лойиҳаси Абхазия парламентига 13 октябрь куни киритилган бўлиб, бирлашган рус-абхаз ҳарбий гуруҳларини, шунингдек, бирига ҳужум қилинганда иккинчиси ҳам агрессияга учрагани сифатида кўрилишини назарда тутадиган ҳарбий иттифоқ тузишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)