Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг сентябрь ойи учун эълон қилинадиган рейтингида пастлайди. Бунга сабаб жамоанинг айни вақтда тўплаган очколари 530 тани ташкил этаётганидир, деб хабар бермоқда «Olamsport».
23 октябрь куни эълон қилинадиган рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси умумий очколари сони 498 тагача тушади.
Айни вақтда 58-поғонани эгаллаб турган миллий терма жамоа ушбу ойда учта назорат учрашувини ўтказди. Бир ғалаба, бир мағлубият, бир дурангдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси очколари 32 тага қисқаради.
Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоасини Жанубий Корея қувиб ўта олмайди. Жанубликлар ҳисобидаги очколар сони 496 тага етади. Икки очколик фарқ билан Ўзбекистон терма жамоаси Осиё минтақасида камида учинчи поғонада бўлади. Ўзбекистондан олдинда турган Японияда 559, Эронда 560 очко бор.
Изоҳ (0)