АҚШ президенти Барак Обама ресторанда банк картаси орқали пул тўлай олмаганини маълум қилди. Бу ҳақда NBC’га таяниб, Gazeta.ru хабар бермоқда.
Нашрда қайд этилишича, мазкур воқеа сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида ўтган БМТ Бош ассамблеяси сессияси вақтида содир бўлган.
«Мен официант қизга карточкам ҳақиқий эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Уни (банк картасини) анчадан бери ишлатмаётганим учун ёпиб қўйишган бўлса керак. Банк эса менинг ҳисобим билан фирибгарлик рўй бермоқда деб ҳисоблаб, уни очишни рад этди», — деди Обама.
АҚШ етакчиси унинг бахтига ёнида амал қилаётган карточкаси бўлган Мишель Обама ҳисоб-китоб қилганини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)