2014 йилнинг 31 октябридан Тошкент-Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича учувчи рейсларда ўзгаришлар кузатилмоқда. Янги жадвалга кўра, ушбу йўналишда ҳаракатланувчи рейслар ҳафтанинг жума куни амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар бермоқда.
Тошкент-Урумчи йўналиши бўйича парвоз қилувчилар учун рўйхатдан ўтиш соат 14:15 да бошланади. Самолёт соат 17:15 да Тошкентдан учиб кетади ва Пекин вақти билан 22:40 да Урумчига қўнади.
Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилувчилар учун рўйхатдан ўтиш жума куни Пекин вақти билан соат 22:10 да бошланади. Шанба куни Пекин вақти билан соат 00:10 да самолёт ҳавога кўтарилади ва шу куннинг ўзида маҳаллий вақт билан соат 00:05 да Тошкентга қўнади.
Изоҳ (0)