Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини пойтахтлик Шамсиддин Воҳидов ҳамда сирдарёлик Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қиляпти, деб хабар беради «Olamsport».
Кеча ўтказилган 10-тур учрашувида Шамсиддин Воҳидов мағлубият аламини тотиб кўрди. У оқ доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Прасаннаага имкониятни бой берди. Сарвиноз Қурбонбоева эса, аксинча, қора доналарда ўйнаб, ҳиндистонлик дугонаси Пратюша Боддани мот қилди.
11-тур олдидан Воҳидовда 4,5, Қурбонбоевада эса олти очко бор. Бугун ўтказиладиган 11-турда Шамсиддин қора доналарда ҳиндистонлик Патил Пратик билан ҳисоб-китоб қилса, Сарвиноз ҳинд шахматчиси Руча Пужарига қарши дона суради.
Эслатиб ўтамиз, 10-тур олдидан Шамсиддин 136 нафар шахматчи орасида 64, Сарвиноз эса 78 нафар дугонаси орасида 31-поғонани банд этган эди.
Изоҳ (0)