«Хаббл» телескопи ва гравитация линзаси ёрдамида олимлар энг кичик, олис ва қадимий галактикалардан бирини кўришга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Янги топилган галактикагача бўлган масофа 13 миллард ёруғлик йилини ташкил этади. Дастлабки маълумотларга кўра у улкан портлашдан 500 миллион йил ўтгач пайдо бўлган. Шундай қилиб, у топилган ва кузатилаётган галактикалар орасида энг қадимийларидан бири ҳисобланади.
Янги галактика бизнинг Сомон йўли галактикамиздан 500 марта кичик бўлиб, вазни 40 миллионта Қуёшнинг оғирлигига тенг. Кичик галактика уни аниқлашда гравитация линзаси вазифасини ўтаб берган улкан Pandora галактикалар мажмуасининг ўзидан топилган.
Изоҳ (0)