АҚШ мудофаа департаменти вакили НАТОнинг Россияга қарши қаратилган эмас, балки мудофаа иттифоқи эканлигини таъкидлаб, дунёдаги нотинч вазият туфайли қўшинларини кенгайтираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Контр-адмирал Жон Кирби Пентагон раҳбари Чак Хейгелнинг АҚШ армияси Россияга қарши курашга тайёр туриши лозимлиги ҳақидаги гаплари бўйича департаментнинг позициясини айнан шу тарзда ифодалаб берган.
Аввалроқ, АҚШ мудофаа котиби Чак Хейгел ҳарбийларга мурожаат қилиб, уларни НАТО остоналарида турган замонавий ва жангга шай армияга эга Россия билан тўқнашувга тайёр туришга чақиргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)