Европа энергетика назоратчилари кенгаши вице-президенти Уолтер Болс ҳозирда Европа ўз тарихидаги энг катта газ заҳирасига эга бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
«Европадаги омборлардан самарали фойдаланиш учун Европа Иттифоқи ҳудудидаги қувватларнинг миллий чегаралардан қатъий назар барча фойдаланувчиларга очиб қўйиш жуда муҳим», − деди у. Булснинг сўзларига кўра, иттифоқнинг аксарият мамлакатларида газни сақлаш зарур ҳисобланмайди, чунки мавжуд ҳажмдан одатда тўлиқ фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Европа Иттифоқини Украина ҳудуди орқали газ етказиб беришда муаммолар туғилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)