Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Сугалли ота кўчасида трамвай ва «Нексия» русумидаги автомобиль ўртасида йўл-траснпорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Саккизинчи рақамли йўналишда ҳаракатланувчи трамвайнинг олд қисмига «Нексия» автомобилининг олд қисми урилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Facebook’даги «Водители Тошкента» гуруҳи аъзоларининг фикрича, айнан шу жойда светофор ишламаслиги транспорт ҳодисасига сабаб бўлгани эҳтимоли бор. Бироқ ҳақиқий сабаблар воқеа жойига тезда етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан аниқланади.
Изоҳ (0)