Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада Ўзбекистон вакили Шониғмат Шофайзиев ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
Яккалик баҳсларини муддатидан аввал тарк этган Шофайзиев бор эътиборини жуфтликлар мусобақасидаги иштирокига қаратган.
Белоруссиялик дўсти Андрей Василевский билан биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Шониғмат чорак финалда туркиялик теннисчилар — Барис Эрдуген ва Сем Илкелни 7:5, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Бугун ўтказиладиган ярим финалда улар мезбон ракетка усталари — Андрей Андрюхов ҳамда Иван Латаревич билан муносабатларига ойдинлик киритади.
Изоҳ (0)