Шу кунларда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини пойтахтлик Шамсиддин Воҳидов ҳамда сирдарёлик Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қиляпти. Бу ҳақда «Olamsport» хабар беради.
15 октябрь куни ўтказилган 9-тур учрашувида Шамсиддин Воҳидов дуранг ўйнади. Бу сафар у қора доналарда ҳиндистонлик Харша Бхаратакотти билан муросага келди. Сарвиноз Қурбонбоева ҳам ушбу турда кетма-кет учта ғалабадан сўнг, дуранг қайд этди. Сарвиноз хитойлик Гу Тианлу билан очколарни бўлишиб олди.
10-тур олдидан Воҳидовда 4,5, Қурбонбоевада эса беш очко бор. Шамсиддин 136 нафар шахматчи орасида ҳозирча 64, Сарвиноз эса 78 нафар дугоналари орасида 31-поғонани банд этган.
Бугун ўтказиладиган 10-турда Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда ҳиндистонлик Прасаннаа билан ҳисоб-китоб қилса, Сарвиноз Қурбонбоева ҳинд шахматчиси Пратюша Бодда билан куч синашади.
Изоҳ (0)