Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг жуфтликлар мусобақасида ярим финал иштирокчилари маълум бўлди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Турнирнинг яккалик баҳсларида мағлубиятга учраган ўзбекистонлик Сабина Шарипова энди бор эътиборини жуфтликлар мусобақасига қаратган. Украиналик Александра Корашвили билан тандем ҳосил қилган Сабина чорак финалда турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги Нича Лертпитаксинчай ва Пеанктарн Плипуеч (иккиси ҳам Таиланд) ҳамкорлигини 6:2, 3:6, тай-брекда 10:0 ҳисобида мағлуб этди.
Изоҳ (0)