Қозоғистон парламенти қуйи палатаси − Мажилис спикери ўринбосари, президент Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоева мактабларда бир ўқув фани учун бир неча дарсликлардан фойдаланиш амалиётнин танқид қилди, деб хабар бермоқда Forbes.
Унинг фикрича, 10 йилдан буён амалда бўлган ушбу тажриба ўз камчиликларини кўрсатиб бўлган. «Ҳатто ўқитувчилар ҳам қайси дарслик асосида ўқитишни билмай, адашиб қолмоқда. Демак, ҳаммамизга яхши таниш бўлган совет тизимига − битта фан бўйича фақат бир дарсликдан фойдаланишга қайтишимиз зарур», − деди Назарбоева. Шунингдек, у муқобил дарсликлар учун бюджет маблағлари сарфланмаслиги лозимлигини ҳам таъкидлаган.Маълумот учун, Қозоғистон мактабларида бир фан учун бир нечта дарслик ишлатилиши йўлга қўйилган. Битта йўналиш учун энг кўп дарслик бештани ташкил қилади: 1—2-синфлар учун инглиз тилидан 5 хил дарслик ишлатишга рухсат берилган.
Изоҳ (0)