МДҲ бўйлаб машҳур ўзбек ошхонаси ошпази Ҳаким Ғаниев жорий йилда ҳам яна Гиннеснинг рекордлар китобига кириш ниятида, деб хабар бермоқда 12news.uz.
2013 йил октябрь ойида машҳур ошпаз ва «Интеррекорд» Халқаро рекордларни рўйхатдан ўтказиш агентлиги иштирокида Москвадаги «Қозон» чойхонасида умумий оғирлиги 500 килограммга тенг бўлган дунёдаги энг катта норин тайёрланган эди.
Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Марғилон шаҳри фарзанди бўлган Ҳаким Ғаниев бу сафар Минскда яна бир ўзбек миллий таоми − лағмон тайёрлаш бўйича рекорд қўйиш ниятида. Бунинг учун ярим центнер гўшт ва сабзавотлар, шунингдек, 1 километрлик лағмон хамири ишлатилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)