«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси ўғли ва Криштиану Роналду ўртасидаги рақобат ҳақида гапириб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Менинг фикримча, рақобат уларнинг ҳар иккиси учун ҳам фойдали. Ҳар доим эмас, албатта, аммо вақти-вақти билан бу нарса уларга ривожланишда ёрдам беради.
Луис Суарес ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг жамоага келиши фойдадан ҳоли эмас. ‘Барселона’да кучли футболчилар кўп, Суарес эса жамоани янада кучайтиради», — деди Хорхе Месси.
Лионель Месси ўзининг фаолиятини қачон, қаерда тугатиши борасида эса футболчининг отаси қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: «У ‘Барселона’ни яхши кўради, аммо ҳаёт ҳамиша кутилмаган совғалар тайёрлаб туради. Олдиндан бир нарса дейиш қийин».
Изоҳ (0)