«Зенит» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Россия чемпионатида «Краснодар»га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
«‘Краснодар’ — менга ёқадиган жамоа, мен учун у Россияда энг яхшиси. Улар ҳужумкор ўйин кўрсатади, қарши ҳужумлардан фойдаланади. Агар хато қилсак, гол кўринишида жазоланамиз. Бу оддий ўйин бўлмайди.
‘Краснодар’ ўтган йилга қараганда кучайди. Мазкур клуб чемпионатда мағлубиятсиз бормоқда. Европада ҳам ўз фаолиятини яхши бошлади. ‘Краснодар’ Широковни йўқотди, аммо Аҳмедов, Бистров ва Измайловларни қўшиб олди. Улар клубни кучайтирди», — деди «Челси»нинг собиқ устози.
Изоҳ (0)