Танзаниянинг Муруфити қишлоғида дарғазаб оломон жодугарликда гумон қилинаётган етти нафар кишини ёқиб юборди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, мачете (узун қилич) билан қуролланган қишлоқ аҳолиси «жодугар» деб таҳмин қилинаётган шахсларга ҳужум қилиб, уларни бўлакларга бўлиб ташлади, сўнгра уларни ёқиб юборди. Ҳалок бўлганларнинг икки нафаридан ташқари, қолган барчаси 60 ёшдан ошган эди.
Тартибот қўриқчилари фожиа сабабчиларини — жами 23 кишини қўлга олди. Уларнинг орасида маҳаллий табиб ҳам бўлган. Қўлга олинганларнинг барчасига қасддан содир этилган қотиллик айблови қўйилди.
Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг таъкидлашича, ҳар йили Танзанияда тахминан 500 нафар «жодугар» — одатда, ёши катта кекса аёл ва альбинослар қатл этилади. Маҳаллий деҳқонлар «жодугар»ларни ўз бахтсизликларида айблайди. Деҳқонларнинг қайд этишича, «жодугар»лар фарзандсизлик, қашшоқлик ва бизнесдаги омадсизликларга олиб келувчи қарғишлар юборади.
Изоҳ (0)