14 октябрь куни Евро — 2016 саралаш босқичида 3-тур ўйинлари якунига етди, деб хабар берди Stadion.uz.
Германия терма жамоаси Ирландияга қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқарган бўлса, Криштиану Роналду қўшиб берилган дақиқаларда Португалияга Дания устидан ғалабани тақдим этди.
Сербия ва Албания ўртасидаги баҳс эса майдонга мухлисларнинг тушиб кетиши ва футболчилар ўртасидаги жанжал туфайли охирига етмай қолди.
Евро — 2016 (саралаш босқичи, 3-тур)
- Дания — Португалия: 0:1 (0:0)
- Сан-Марино — Швейцария: 0:4 (0:3)
- Сербия — Албания: 0:0 (ўйин охирига етмади)
- Греция — Шимолий Ирландия: 0:2 (0:1)
- Финляндия — Руминия: 0:2 (0:0)
- Польша — Шотландия: 2:2 (1:1)
- Гибралтар — Грузия: 0:3 (0:2)
- Германия — Ирландия: 1:1 (0:0)
- Фарер ороллари — Венгрия: 0:1 (0:1)
Изоҳ (0)