Хонанда Леди Гага ва «Вампир кундаликлари» (The Vampire Diaries) телесериали юлдузи Тейлор Кинни кейинги йил турмуш қуришини маълум қилди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Леди Гага ва унинг йигити Тейлор Кинни хонанданинг ота-онасига тегишли Нью-Йоркдаги ресторанда «мажбуриятлар маросими»ни ўтказди. Шу тариқа, улар кейинги йил турмуш қуришларини эълон қилди.
Ёш жуфтлик ўзларининг умумий келажаклари борасидаги жиддий ниятларини кўрсатиш учун барча қариндош ва дўстларини йиғди. Бу янгилик бошқа ОАВларида жуфтлик аллақачон турмуш қурганлиги ҳақида хабар берилгандан сўнг пайдо бўлди. Мазкур хабарнинг тарқалишига Киннининг никоҳ узугига ўхшаш узукни тақиб юрганлиги тасвирланган сурат сабаб бўлди.
Манбанинг қайд этишича, «Гага у учун муҳим бўлган одамлар билан юзма-юз кўришиб ўтказиладиган маросим ташкил этилишини хоҳлаган эди. Уларнинг тўйни режалаштириш учун вақти йўқ, шунинг учун улар бир-бирига қанчалик содиқлигини кўрсатиш мақсадида фақат уларга яқин бўлган инсонларни йиғишни режалаштирди. Бу тадбир фақатгина дўст ва яқинлар учун эди. Тейлорнинг онаси Пэм ҳам актёрнинг акаларидан бири билан учиб келди. Жуфтлик кейинг йил, тўйни режалаштиришга вақтлари бўлганда турмуш қуришини маълум қилди».
Изоҳ (0)