Мьянма давлатида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ишламоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Равшан Эрматов «D» гуруҳининг илк туридан ўрин олган Ироқ — Уммон учрашувини бошқариб борди. Ироқнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда ўзбекистонлик ҳакам бир маротаба ҳам карточка кўрсатгани йўқ. Бу баҳсда унга ўзбекистонлик Абдулҳамидилло Расулов ва Шри Ланка вакили Дене Гедара Хематунга ассистентлик қилди.
Кеча «C» гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея — Япония учрашувида ҳам Эрматов ишлади. Баҳс японларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Ўйинда қанотларда Абдулҳамидилло Расулов ва сингапурлик Жеффри Гох ҳакамлик қилди.
Изоҳ (0)