«Барселона» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Гиннес рекордлар китобининг янги нашрига тушди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Футболчининг ютуғи шундаки, у чемпионлар лигаси ва Либертадорес кубоги мусобақаларида хет-трикка эришган биринчи футболчи бўлди.
Неймар 2012 йилнинг 8 март куни Жанубий Американинг энг обрўли мусобақасида «Сантос»нинг «Интернасионале»га қарши учрашувида (3:1) ва 2013 йил «Барселона» таркибида чемпионлар лигасининг «Селтик»ка қарши учрашувида (6:1) учтадан гол киритган.
Изоҳ (0)