Олимлар АҚШнинг NASA космик агентлигига қарашли NuSTAR ядро спектроскопик телескопи орқали 10 миллионта Қуёшдан чиқадиган энергияга тенг нурланиш тарқатадиган ўлик юлдузни аниқлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Бу ҳозирги пайтгача аниқланган энг йирик нурланиш манбасидир. Калифорниядаги Пасадена институти олими Финоа Гаррисоннинг сўзларига кўра, ушбу пульсар анча енгил вазнига қарамай, «қора туйнук»никига тенг энергияга эга. Пульсарлар нейтрон юлдузлар синфига киради ва улар портлаб кетган йирик юлдузларнинг қолдиқлари ҳисобланади.
Ушбу кашфиёт тасодифан қилингани айтилмоқда. Дастлаб фақат юлдузнинг ўзини кузатган олимлар бирданига кучли нурланишга гувоҳ бўлган. Энди улар «ўлиб бўлган» юлдуз қандай қилиб бунчалик кучли нурланишга эга бўлишини ўрганишни мақсад қилмоқда.
Изоҳ (0)