Россия Федерал солиқ хизматининг Челябинск вилояти бошқармаси бошлиғи Александр Путинга қарши «ўта катта миқдорда пора олиш» айби билан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда «МК-Челябинск».
Амалдорнинг иш кабинетида ва уйида текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўзларига кўра, Путин Челябинск шаҳри думаси депутати Сергей Новожиловдан ўз уйини таъмирлаб берилиш кўринишида 1,5 миллион рублга яқин пора олган.
Александр Путин эвазига «Архитектура ва қурилиш» фирмасига вилоят солиқ идоралари биноларини таъмирлаш учун танловда ғолибликни кафолатлаган. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Новожилов ҳам «ўта катта миқдорда пора бериш» айби билан жиноий жавобгарликка тортилган.
Александр Путиннинг Россия президенти Владимир Путинга қариндошлиги бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)