Украина Олий Радасида МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қонун лойиҳаси рўйхатга олинди. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг расмий сайтига таянган ҳолда «Европейская Правда» хабар бермоқда.
Ҳужжатнинг матни ҳали нашр этилганлигича йўқ. «Свобода» партиясининг икки депутати — Алексей Кайда ва Александр Мирний унинг муаллифи ҳисобланади.
Қайд этиш лозим, Украинанинг МДҲдаги иштирокини тўхтатиш масаласи бир неча ойдан бери кенг муҳокама қилинмоқда.
МДҲ ижроия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Украина ҳамдўстликдаги иштирокини тўхтатиш учун ҳеч қандай амалий хатти-ҳаракат содир этгани йўқ.
Украина парламенти ва ҳукуматида эса бу қарорни иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Пётр Порошенко 10 октябрь куни Белоруссия пойтахти Минскда бўлиб ўтган МДҲ саммитида иштирок этмади. Мазкур учрашувда Украинанинг Белоруссиядаги элчиси Михаил Ежел ўз давлатининг вакили сифатида қатнашди.
Изоҳ (0)