Украина ҳукуматида Москва томонидан санкциялар киритилган тақдирда Россия Федерациясидан қилинадиган импортга нисбатан чекловлар бўйича таклифлар тайёрлаб қўйилган, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Украина аграр конфедерацияси томонидан ташкил қилинган давра суҳбатида иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Валерий Пятницкийнинг маълум қилишича, Россия Украинага 3,5 миллиард долларлик товар айланмасига санкциялар киритиши мумкинлигини ҳисоблаб, Киев 2,5 миллиард долларлик жавоб санкцияларини тайёрлаб қўйган.
Пятницкийнинг айтишича, Россия киритиши мумкин бўлган санкциялардан энг кўп зарар Украинанинг аграр секторига етиши кутилмоқда. Киев жавоб чораларининг тайёрлаб қўйилиши Россия томонидан санкциялар киритилишининг олдини олишга умид билдирмоқда.
Изоҳ (0)