13 октябрь куни Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Шанхай Masters’ида ғолиб чиққан Рожер Федерер испаниялик Рафаэль Надални қувиб ўтиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Швейцариялик теннисчи айнан Шанхай турнирининг ярим финалида пешқадам Новак Жоковични ҳам таслим этган эди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин эса ўтган ҳафтадаги ўрни билан таққослаганда беш поғона пастлаб, айни пайтда 56-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи рақамли теннисчи Фаррух Дўстов эса уч ўринга пастлади.
Профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги:
1. Новак Жокович (Сербия) 11510
2. Рожер Федерер (Швейцария) 9080
3. Рафаэль Надаль (Испания) 8105
4. Стэн Вавринка (Швейцария) 5385
5. Давид Феррер (Испания) 4585
... 56. Денис Истомин (Ўзбекистон) 825
... 131. Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) 413
Изоҳ (0)