Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат турнир старт олди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ўтган ҳафта айнан Бангкокдаги мусобақанинг финалига қадар етиб келган ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова мазкур мусобақада ҳам иштирок этмоқда.
Жуфтликлар мусобақасида украиналик Олександра Корашвили билан тандем ҳосил қилган Сабина илк даврада Хитой Тайпейи теннисчиси Хсуан Ли ҳамда япониялик Юики Танака ҳамкорлигини 1:6, 6:1, тай-брекда 10:4 ҳисоби билан мағлуб этди.
Изоҳ (0)