Россия бригадаси таркибида Гвинеяда ишлаган Новосибирскдаги «Вектор» вирус марказининг олимлари Эбола вирусининг тарқалишига имкон туғдираётган маҳаллий турмуш тарзидан ҳайратга тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Кўчада кетаётиб қаровсиз жасадларни кўрасиз, ҳеч ким уларга яқинлашмайди. Ёки уларнинг кулбасидаги кундалик шарт-шароитни кўриб ҳайратга тушасиз», — деб таъкидлади марказ бош директори Валерий Михеев.
Инфекция ўчоғи бўлган Африка мамлакатлари учун аҳолининг юқори зичлиги, уларнинг турмуш тарзи ва урф-одатларини ҳисобга олган ҳолда, Эбола эпидемияси ҳақиқатан ҳам катта аҳамиятга эга, деб қайд этди бош директор.
Вируслар бўйича россиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, Эболанинг жадал суръатларда тарқалиши, асосан, ривожланмай қолган тиббиёт соҳаси, шунингдек, ўлаётган кишининг қариндошлари мажбурий тарзда уни ўпиши кераклиги каби урф-одатлар туфайли келиб чиқмоқда.
Эбола вируси Ғарбий Африка бўйлаб жадал суръатларда тарқалмоқда. Айни дамда касалликни юқтириб олиш ҳолатлари Либерия, Сьерра-Леоне, Гвинея, Нигерия ва Сенегалда кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, безгак натижасида тўрт мингдан ортиқ киши — саккиз мингга яқин касалланганларнинг ҳар иккисидан бири вафот этган. Вирусга қарши самарали вакцина ҳали яратилганлигича йўқ.
Изоҳ (0)