Новосибирскдаги «Вектор» номли Россия давлат вирусология ва биотехнология маркази молиялаштириш манбаси топилган тақдирда ОИВ/ОИТСга қарши вакцина синовларининг иккинчи босқичини бошлашга тайёр, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«КомбиВИЧвак» Россияда ОИВ/ОИТСга қарши ишлаб чиқилган ягона вакцина бўлиб, унинг синовларининг иккинчи босқичини молиялаштириш ҳали очилмаган.
«Вектор» бош директорининг сўзларига кўра, клиник синовларнинг иккинчи босқичи вакцинанинг хусусиятларини одамларда синаб кўришдан иборат бўлади. Етарлича молиялаштирилса, синовлар 1,5−2 йил ичида тугаши мумкин.
Изоҳ (0)