Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский НАТОнинг Украинадаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имконсизлиги борасидаги позицияси хато эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
«НАТОнинг асосий давлатлари бошиданоқ ушбу можаронинг ҳарбий ечими йўқлигини айтгани хато эди. Чунки бу ҳарбий ечимдан фойдаланган иккинчи тарафнинг ғалаба қозонишини англатади», − деди Сикорский.
Эслатиб ўтамиз, НАТО Украинадаги можарони ҳал қилиш учун Киевга ҳарбий ёрдам беришни рад қилган эди.
Изоҳ (0)